Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Муҳаммад с.а.в. айтган нарсаларга қаноат ҳосил қилганини айтди. Ҳамроҳи: «Унга иймон келтиришдан сени нима ман қиляпти?» деб сўраганда, «Ўша қавм бизга қилган яхшиликлар ман қиляпти. Улар бизни улуғлашди, мол дунё беришди, иззат икром қилишди. Аммо улар Муҳаммад с.а.в.га қаршидирлар. Агар мен сен айтган ишни қилсам, ҳамма нарсани биздан тортиб олишади», деб жавоб берди. Бу ҳол улар кибр ва ўжарлик қилиб, иймон келтирмаганларига далолат қилади. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. уларни биргаликда Оллоҳга илтижо қилишга чақирдилар ва уларга Оллоҳ Таолонинг ушбу сўзларини ўқиб бердилар:


فَمَنْ حَاجَّكَ فِيهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَاءَكُمْ وَنِسَاءَنَا وَنِسَاءَكُمْ وَأَنْفُسَنَا وَأَنْفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَى الْكَاذِبِينَ
– „Энди Сизга келган мана шу ҳақ маълумотдан кейин (насронийлардан) кимда-ким Сиз билан талашиб тортишмоқчи бўлса, ундай кимсаларга айтинг: «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб йиғлайлик, кейин Оллоҳга тазарруъ билан илтижо қилайликда, ёлғончиларни Оллоҳ лаънат қилишини сўрайлик»“      [3:61]


Улар ўзаро маслаҳатлашиб, биргалашиб Оллоҳга илтижо қилмаслик, Расулуллоҳ с.а.в.ни ўз динида қолдириш ва улар эса ўз динларида қайтиб кетиш фикрига келганларини эълон қилишди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в.дан моллар хусусида ихтилофли ишларда ҳукм чиқариб бериши учун улар билан бир кишини юборишларини сўрашди. Расулуллоҳ с.а.в. Абу Убайда ибн Жарроҳни улар ўртасида ихтилофли бўлган ишларнинг ҳукмини Ислом аҳкомлари асосида чиқариш учун уларга қўшиб юбордилар.


Шундай қилиб, Исломий даъватнинг кучи, исломий фикрнинг кучи ва етук ҳужжат яҳудийлар, мунофиқлар ва насоролар қўзғаган каломий тортишувларнинг ҳаммасига барҳам берди. Бундай ғайриисломий фикрларнинг барчаси йўқолиб кетди. Исломнинг ўзи қолди ва фақат унинг аҳкомларини тушуниш ва унга даъват қилишда мунозара қилинадиган бўлди. Натижада Ислом мустаҳкам ўрнашди ва фикр жиҳатидан, ҳукм юритиш жиҳатидан унинг таъсири кенг ёйилди. Лекин яҳудийлар ва мунофиқлар мусулмонларни ёмон кўришда давом этишди, уларга қарши гина-адоватларини ташлашмади. Бироқ Мадинада Ислом салтанатининг ва жамиятнинг мустаҳкамлиги ҳар қандай қаршиликларга барҳам берди. Кетма-кет юборилаётган сариялар ва ғолиб куч бундай касал шахсларнинг овозини ўчирди. Оллоҳнинг ҳукми ғолиб бўлди. Мадина ва унинг атрофидаги Ислом душманлари жим юриш ва мусулмонларнинг салтанатига бўйсунишга мажбур бўлишди.

 

46-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203